Оклендда 12 мамлакат Транс-Тинч океани ҳамкорлиги шартномасини имзолади
10:09 / 04.02.2016
1464

Янги Зелландиянинг Окленд шаҳрида 12 мамлакатнинг савдо вазирлари Транс-Тинч океани ҳамкорлиги шартномасини имзолади, дея хабар бермоқда ВВС.

Ҳужжатга Австралия, Бруней, Вьетнам, Канада, Малайзия, Мексика, Янги Зелландия, Перу, АҚШ, Сингапур, Чили ва Япония савдо вазирлари имзо чекишди. Қайд этилишича, дастлаб ҳужжатга Австралия савдо вазири, сўнг унинг янги зелландиялик ҳамкасби имзо чекди.

Эслатиб ўтамиз, 5 октябрь куни АҚШ президенти Барака Обама Транс-Тинч океани савдо ҳамкорлиги ҳақида 12 томонлама келишув тузилгани тасдиқлаб, шу муносабат билан жаҳон савдоси қоидаларини бошқа давлатлар эмас, айнан АҚШ ёзади, деб маълум қилган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top