Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
4та компаниянинг 5 млн дона автомобили хавфсизлик ёстиқчаларидаги нуқсон туфайли ортга қайтарилади
18:19 / 05.02.2016
1742

Германиянинг Continental Automotive System корхонаси 5 миллион дона хавфсизлик ёстиқчаларини бошқарувчи электрон блокларда юзага келган нуқсон сабаб уларни ортга қайтариб олади.

Automotive News нашри берган хабарга кўра, Мазкур қурилма сўнгги беш йил давомида Daimler, Fiat, Chrysler ва Honda компаниялари автомобиллари ўрнатилган.

Хавфсизлик ёстиқчаларидаги нуқсон сифатида унинг авария пайтида бирданига очилиб кетмаслиги, бошқа пайтда эса ўз-ўзидан ишлаб кетиши кўрсатилган.

Continental фирмаси автомобил ишлаб чиқарувчиларга шундай нуқсон билан сотилган автомобилларни чақириб олишини сўраган. Ҳозирда қайтариб олинадиган машиналарнинг маркаси бўйича аниқ рўйхат эълон қилинмаган.


Улашинг
  • Теглар:
Top