Бен Стиллер энг узун селфи таёқчаси билан Гиннесс рекордлар китобига кирди
17:21 / 05.02.2016
3535

Актёр Бен Стиллернинг селфи таёқчиси шу турдаги энг узун қурилма сифатида Гиннесснинг рекордлар китобидан ўрин олди.

The Telegraph нашри берган хабарга кўра, актёр «Намунали эркак 2» (Zoolander 2) фильмининг Лондондаги премьерасидан кейин 8,5 метрли таёқча ёрдамида бошқа юлдузлар билан бирга суратга тушган.

Премьера пайтида Гиннес рекордлари китоби вакили ҳам иштирок этган ва Стиллерга рекордни расмий қайд этилган тўғрисидаги сертификатни топширган.

Маълумот учун, 2016 йил 12 февраль куни экранларга чиқадиган картинада Жастин Бибер, Оуэн Уилсон, Пенелопа Крус, Канье Уэст, Ким Кардашян, Наоми Кэмпбелл ва Кара Делевинь каби юлдузлар суратга тушишган.


Улашинг
  • Теглар:
Top