ФИФА "Шахтёр"нинг бразилиялик футболчисини допинг туфайли ярим йилга футболдан четлаштирди
22:46 / 05.02.2016
1861

ФИФА "Шахтёр" жамоасининг бразилиялик ҳимоячиси Фредни 2016 йилнинг 27 июнига қадар барча футбол мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинроқ, Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) ушбу футболчини допинг қабул қилишда айблаб, ярим йилга ўз тасарруфидаги футбол ўйинларидан четлатиш бўйича қарор чиқарганди.

КОНМЕБОЛ тақдим этган маълумотлар ФИФА томонидан кўриб чиқилган ва унга бошқа турнирлар бўйича ҳам дисквалификация қўлланган.

Ушбу футболчи Бразилия термаси сафида Америка Кубогидаги иштироки вақтида тақиқланган гидрохлоротиазид моддаси қабул қилгани аниқланган.


Улашинг
  • Теглар:
Top