Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Роналдиньо Ватиканда Рим папаси билан учрашди
09:33 / 05.02.2016
2640

Бразилиялик ҳужумчи Роналдиньо Ватиканга ташриф буюрди ва Рим папаси Франциск билан учрашди.

Учрашув футболчининг Scholas Occurrentes номидаги халқаро мактаблар тармоғининг Ватикандаги офисига ташрифи чоғида рўй берган. Бундай мактабларнинг биринчиси Аргентинада ташкил этилган бўлиб, ҳозирда 5 қитъада 400 мингга яқин шундай мактаблар фаолият кўрсатмоқда. Бу мактаблар ўз ичига спорт, фан ва технология соҳаларни қамрайди.

Понтифик бразилиялик футболчи билан илиқ кўришган. Қайд этиш керакки, Франциск I футболнинг ашаддий мухлисларидан ҳисобланади ва унинг энг севимли жамоаси Аргентинадаги "Сан-Лоренсо де Альмагро" (Буэнос-Айрес) клубидир. У шунингдек, Туриннинг "Ювентус" ва Мюнхеннинг "Бавария" жамоаларига ҳам ишқибозлик қилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top