«Галатасарай» «Вест Ҳэм»нинг таклифини рад этиб, Бурак Йилмазни Хитой чемпионати вакилига трансфер қилди
12:58 / 06.02.2016
2874

«Галатасарай» жамосининг етакчи ҳужумчиларидан бири Бурак Йилмаз фаолиятини Хитойнинг «Бейжинг Гоань» жамоасида давом эттиради. Хитойликлар билан бу футболчини 8 млн евро эвазига трансфер қилиш бўйича келишувга эришилган. 

Тurkish Football нашри маълумотига кўра, туркиялик ҳужумчи хитойликлар билан 4 йиллик шартнома имзолаган.

Бундан олдинроқ, ушбу футболчига Англиянинг «Вест Ҳэм» жамоасидан жиддий таклиф берилаётгани ҳақида хабар берилганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top