Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
БАА Сурияга ИШИДга қарши қуруқликдаги жанглар учун қўшин киритишга тайёр
16:33 / 07.02.2016
3935

Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати Сурияда ИШИД жангарилари қарши ўтказиладиган қуруқликдаги ҳарбий амалиётлар учун ўз қўшинини юбормоқчи. Бу ҳақда БАА ҳукуматидаги манбасига таянган ҳолда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Абу-Дабидагиларнинг маълум қилишича, мамлакат ИШИДга қарши ҳарбий ҳаракатларини халқаро коалиция доирасида амалга оширади.

Ҳозирда ҳеч қайси хорижий мамлакатнинг ҳарбийлари Сурия ҳудудида ИШИДга қарши уруш бошламаган. Дамашқда бу интервенция режасини яхши қабул қилишмаяпти.

Бундан олдинроқ, CNN телеканалида Саудия Арабистони ва иттифоқчилари Сурияга 150 минг кишилик қўшин киритишга тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top