Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Трамп ИШИДни йўқ қилиш учун қандай йўл тутиш кераклигини айтди
12:28 / 07.02.2016
13071

ИШИД жангариларини парчалаб ташлаш учун террористларни нефть ва молиявий оқимлардан бебаҳра қолдириш керак, деди АҚШ президентлигига номзод, миллиардер Дональд Трамп.

“Тўрт йил муқаддам мен террористларни йўқ қилиш учун уларнинг нефть объектларини бомбалаш ва улар қўлидан нефтни тортиб олиш керак, деб айтган эдим”, - деди тадбиркор.

“Агарда биз шуни қилганимизда, ҳозир бундай муаммо бўлмас эди. Бугун мен яна ўша гапларни айтаман”, - деди Трамп Нью-Ҳемпшир штатидаги теледебатлар чоғида.

Тадбиркор АҚШ ўз иттифоқчиларидан уларнинг банк тизимлари орқали террористларга етиб бораётган барча молиявий оқимларни тўхтатишни талаб қилиши лозимлигини қайд этиб ўтди. “ИШИД қўлига катта миқдордаги маблағлар иттифоқчиларимиз ҳисоблари орқали ўтмоқда. Шунинг учун молиявий ва нефть оқимларининг тўхтатилиши террористларни танг аҳволга солиб қўяди. Буни тўрт йил аввал қилиш керак эди, ҳозир эмас”, - деди Трамп.


Улашинг
  • Теглар:
Top