Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
WSJ: Эрон Европа нефть бозорини экспансия қилишга тайёргарлик кўрмоқда
16:37 / 07.02.2016
3695

Ғарб санкциялари бекор қилинганидан сўнг Эрон Европага кунига 300 минг баррель нефть экспорт қилишни режалаштирмоқда, дея хабар берди Wall Street Journal нашри Эрон Нефть вазири Бижан Зангане сўзларига таянган ҳолда.

Эрон Европага экспорт қилинадиган нефть ҳажмини биринчи марта расман эълон қилди. Занганенинг қайд этишича, Эрон Осиё мамлакатлари ҳисобига яқин бир неча ой ичида кунлик экспорт ҳажмини 500 минг баррелга чиқаришни режалаштирмоқда.

Эроннинг узоқни кўзлаб ишлаб чиқилган режалари нефть экспортидаги асосий рақобатчилари — Россия, Саудия Арабистони ва АҚШ ўртасидаги Европа нефть бозоридаги ўз улушини эгаллаш курашни мураккаблаштириб, рақибларини янги усулларни топишга мажбурламоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top