Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
2015 йил давомида ноқонуний таксичилик қилганлар 19 миллиард сўм жарима тўлашди
19:51 / 08.02.2016
3936

2015 йил давомида лицензияси таксичилик фаолияти билан шуғулланган автомобиль эгалари 19,6 миллиард сўм миқдорида жарима тўлашди.

Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги маълумотларига кўра, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда олиб борилган 4614 ҳамкорликдаги рейд натижасида 28501 қонун бузилиши ҳолати аниқланган.

20404 баённома асосида автомобиль эгалари лицензиясиз фаолият кўрсатганлиги учун 19,6 миллиард сўмлик жарима тўлашларига тўғри келган.

Шу билан бир қаторда, Агентлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан лицензион келишув бузилгани муносабати билан 470 тадбиркорга тегишли 590та лицензиянинг ҳаракати 10 кун муддатга тўхтатилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top