Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Коэнтрау «Ницца»га қарши ўйинда оёғини синдириб олди
19:37 / 08.02.2016
2424

«Монако»нинг португалиялик ҳимоячиси Фабиу Коэнтрау Франция чемпионатининг 25 турида «Ницца»га қарши кечган учрашувида (1:0) оёғини синдириб олди.

Унинг қанча вақтда сафга қайтиши аниқ эмас. Португалия терма жамоасига номзод бўлган бу 27 ёшли бу футболчи Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкинлиги айтилмоқда.

Жорий мавсум аввалида «Реал»дан ижарага олинган Коэнтрау жорий мавсумда монегасклар таркибида Франия чемпионатининг 14 учрашувида майдонга тушиб, 3та гол урди ва 2та голли пас берди.


Улашинг
  • Теглар:
Top