Обама Шимолий Корея бўйича БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси қабул қилиниши лозимлигини айтди
22:17 / 09.02.2016
1715

АҚШ президенти Барак Обама Япония ва Жанубий Корея етакчилари билан суҳбатда Шимолий Корея ҳукуматининг ҳаракатларига қарши ишончли жавоб беришга чақирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Обама Синдзо Абэ ва Пак Кин Хе билан телефон орқали суҳбатда БМТ Хавфсизлик кенгаши Пхеньянга қарши чоралар кўришни кўзда тутувчи резолюция қабул қилиши лозимлигини айтди.

Аввалроқ Жанубий Корея ҳукумати АҚШ ва Япония билан биргаликда Шимолий Кореяга қарши кучли ва самарали санкциялар қўллаш масаласини ишлаб чиқаётганини маълум қилганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top