Саудия Арабистони Сурияга ИШИДга қарши курашиш учун махсус қўшинларни юборишга тайёр
10:46 / 09.02.2016
2916

Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Одил ал-Жубайр ҳукуматнинг Суриядаги террористларга қарши қуруқликда курашга мамлакат қуролли қўшинларини жалб қилиш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

Вазир сўзларига кўра, агарда АҚШ бошчилигидаги ИШИДга қарши кураш бўйича халқаро коалиция қуруқликда ҳам амалиётлар бошлайдиган бўлса, Саудия махсус қўшинларни юбориши мумкин.

Бундан аввалроқ эса қўшни Баҳрайн ҳам Сурияда қуруқликда ҳарбий амалиётлар олиб боришга тайёр эканини маълум қилган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top