Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Финляндиялик дарвозабон бошидан олган жароҳати туфайли вафот этди
14:24 / 10.02.2016
3699

Финляндияда футбол бўйича ёшлар тоифасидаги чемпионат ўйинида жамоалардан бирининг дарвозабони бошидан олган жароҳати туфайли вафот этди. Бу ҳақда Aamuposti хабар тарқатган.

Бу воқеа 7 февраль куни сунъий қопламали майдонда кечаётган ўйин вақтида рўй берган. Маълум бўлишича, «Хямеэнлинн» жамоаси дарвозабони «Хювинкяа» жамоаси ўйинчиси билан тўқнашиши натижасида ерга қулаган ва уни тез тиббий ёрдам машинаси шифохонага олиб кетган. Лекин кейинги куни унинг жони узилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top