Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Месси буйрагидаги тош олингандан кейин шифохонани тарк этди
00:51 / 10.02.2016
4607

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси 9 февралда буйрагидан тош олиб ташлаш бўйича операцияни ўтказди ва шу куннинг ўзида шифохонани тарк этди, деб хабар бермоқда Sport нашри.

Месси 8 февралда ўзини нохуш сезгани учун жамоа машғулотини ўтказиб юборишга мажбур бўлди, бироқ клубда гап жиддий нарса ҳақида кетмаётганини айтишган. Нашр маълумотларига кўра, Лионель яқин кунлардаёқ машғулотларга қайта олиши мумкин. У 14 февралда Испания чемпионатида "Сельта"га қарши ўйингача тикланиб олиш эҳтимоли бор.

Жорий мавсумда 28 ёшли Месси Испания Примерасида 17 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урган ва 5 та голли узатма амалга оширган.

Мессининг буйрагидаги тошни олиб ташлаш учун жарроҳлик амалиёти ўтказилади


Улашинг
  • Теглар:
Top