Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Зидан: Месси ёки Криштиану? Криштиану — дунёнинг энг яхши футболчиси
18:40 / 10.02.2016
5306

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким экани борасида берилган саволга жавоб бериб ўтди.

«Месси ёки Криштиану? Криштиану — дунёнинг энг яхши футболчиси.

У ҳақда жуда кўп гапиришади, лекин унинг юраги тоза. Криштиану жуда яхши инсон.
Месси — унинг рақиби ва уларнинг рақобати — бу футбол учун ютуқ. Айнан шунинг учун ҳам одамлар футболни кўришни истайди», дея Зиданнинг сўзларидан иқтибос келтиради Marca нашри Record интернет манбасига таяниб.


Улашинг
  • Теглар:
Top