Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Мисрда темир йўлда юз берган фалокат оқибатида 150 киши жабрланди
10:50 / 11.02.2016
1710

Мисрда темир йўлда юз берган фалокат оқибатида 150 га яқин киши жабрланди. Бу ҳақда Миср тиббиёт муссасалаларидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда "Ал-Балёд" нашри маълум қилди. Айни вақтда қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Асаундан Қоҳирага кетаётган йўловчи поезди 10 февраль тунги пайт излардан чиқиб кетган. Маълумотларга кўра, Бени-Суайф темир йўл переездида аниқланмаган сабабларга кўра поезднинг биринчи икки вагони фалокатга учраган.

Қутқарувчилар шикастланган вагонлардан жароҳатланганларни чиқариб, уларни шифокорлар қўлларига топширмоқдалар. Қайд этилишича, йўловчилар асосан катта бўлмаган жароҳатлар олганлар.


Улашинг
  • Теглар:
Top