Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россиялик ва германиялик олимлар Ер қарида "кислород дарёлари"ни аниқлашди
22:04 / 11.02.2016
7843

Россия ва Германия физик ва геолог олимлари Ер мантиясида аввал номаълум бўлган қатламни аниқлашди. Бу қатламда улкан миқдорда суюқ кислород сақланади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Топилма Германиянинг DESY синхротрон марказида лазерли пресс қурилмаси билан ўтказилган тажрибалар давомида аниқланди.

"Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, бу қатламда Ер атмосферасидагидан 8-10 баробар кўпроқ кислород бор. Бу биз учун кутилмаган ҳодиса бўлди ва биз ҳозирча бу "кислород дарёлари" билан сайёрамиз қарида нима юз беришидан бехабармиз", деб айтди Байрейт университети олимаси Елена Бикова.

Бу қатлам ер қарида чуқур жойлашган жинсларнинг асосий қисмларидан бири бўлган темир оксидининг турли кўринишлари турли ҳарорат ва босимларда ўзини қандай тутишини кузатиш давомида аниқланди.


Улашинг
  • Теглар:
Top