Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Facebook компанияси Messenger иловаси Sms-хабарларни қўллаб-қувватлай бошлайди
15:56 / 12.02.2016
1711

Facebook Sms-хабарлар юборишни ўз мессенжерига интеграция қилишни режалаштирмоқда, шунингдек, бир иловада бир қанча аккаунтда ишлаш имконияти туғилади. Бу ҳақда TechCrunch портали хабар бермоқда.

Функция фойдаланувчиларга смартфоннинг Sms учун стандарт иловасидан воз кечиб, тўлалигича Messenger иловасига ўтиш имкониятини яратиб беради. Android Police порталининг айрим фойдаланувчилари бу хизмат аллақачон ишга тушганини хабар беришди. Созламалар менюсида “Sms” пункти пайдо бўлган, опция иловада фаоллаштирилса, у бинафша тусга киради.


Улашинг
  • Теглар:
Top