Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қишки трансферлар вақтида Игуаиннинг "Челси"га ўтиши амалга ошмай қолгани маълум бўлди
22:37 / 12.02.2016
1671

"Челси" январь ойида "Наполи"нинг аргентинали ҳужумчиси Гонсало Игуаин билан музокаралар олиб борган.

Daily Mail нашри хабарига кўра, лондонликлар ушбу 28 ёшли футболчи учун 40 млн евро тўлашга тайёрлигини билдирган.

Аммо, музокаралар жараёнида "Челси" мураббийи Гуус Хиддинк Игуаинга Диего Коста борлигида асосий таркибдан мунтазам жой кафолатлай олмаслигини маълум қилгач, Игуаин Лондонга бориш фикридан қайтган.

Маълумот учун, Игуаин жорий мавсумда Италия чемпионатининг 24 турида 24та гол урган ҳолда тўпурар бўлиб турибди.


Улашинг
  • Теглар:
Top