Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
А серия: «Ювентус» 25 турда «Наполи»ни мағлубиятга учратиб, 1-ўринга кўтарилиб олди
08:49 / 14.02.2016
1906

Италия чемпионати 25-туридаги марказий учрашув "Ювентус" ва "Наполи" жамоалари ўтказилди. Унда 1:0 ҳисобида туринликлар ғалаба қозонишди.

Учрашув деярли тенгкурашлар остида ўтиб, мухлислар 89-дақиқага келибгина гол кўришди. Симоне Дзадза ўйиндаги ягона гол муаллифи бўлди.

Мазкур ғалабадан сўнг Массимлиано Аллегри шогирдлари 57 очко тўплаган ҳолда турнир пешқадамига айланишди. Неаполликлар ҳисобидаги очколар сони 56талигича қолди ва жамоа иккинчи ўринга жойлашган.

Италия чемпионати, 25-тур.

Ювентус – Наполи 1:0
Гол: Дзадза, 89
Ювентус: Буффон, Бонуччи (Ругани, 52), Эвра, Лихтштайнер, Бардзальи, Погба, Куадрадо, Хедира, Маркизио, Дибала (Алекс Сандро, 86), Мората (Дзадза, 58).
Наполи: Рейна, Альбиоль, Гулям, Хюсай, Кулибали, Гамшик, Жоржиньо, Кальехон, Аллан (Габбьядини, 90), Инсинье (Мертенс, 77), Игуаин.
Огоҳлантиришлар: Кальехон - Погба, Маркизио.


Улашинг
  • Теглар:
Top