Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Мисрда қурилаётган масжиднинг бир қисми қулаши оқибатида бир нафар киши ҳалок бўлди, 22 киши жароҳат олди
07:22 / 14.02.2016
1886

Мисрнинг Кафр-ал-Шайх вилоятидаги қишлоқлардан бирида қурилаётган масжиднинг бир қисми қулаши оқибатида бир нафар қурувчи ҳалок бўлди, 22 нафари эса турли оғирликдаги жароҳатлар олди, деб хабар бермоқда Al Youm El Sabea.

Нашр маълумотларига кўра, ишчининг ўлимига ва унинг қишлоқдошларининг жароҳатланишига масжид томининг қулаши сабаб бўлган. Таъкидланишича, масжид биноси кўплаб техник қоидабузарликлар билан қурилаётган бўлган.

30 га яқин тез тиббий ёрдам машинаси жабрланганларни маҳаллий тиббиёт муассасаларига етказган.


Улашинг
  • Теглар:
Top