АҚШ бизнеси ярим аср давомида биринчи марта Кубага қайтмоқда
21:24 / 15.02.2016
3208

АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти Куба инқилоби замонларидан бери бу давлатда биринчи АҚШ корхонаси қурилишини келишиб олди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Алабама штатидаги компания Кубада кичик тракторларни йиғиш билан шуғулланади, бу тракторлар кубалик хусусий фермерларга сотилади. Йилига мингта трактор ишлаб чиқарилиши тахмин қилинмоқда.

Таъкидланишича, Куба ҳукумати бу лойиҳани катта мамнуният билан қабул қилди. Компания Кубада қуриладиган йиғиш цехини 2017 йилнинг 1-чорагида ишга туширишни мўлжалламоқда.

Аввалроқ Барак Обаманинг Кубага тарихий сафарига тайёргарчилик кетаётгани, бироқ у Зика вирусининг тарқалиши сабабли барбод бўлиши хавфи остида тургани маълум қилинганди. Обаманинг ўзи эса президентлик муддати тугагунгча Кубага ташриф буюришни жуда исташини айганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top