Райола: Погба ўзини кимгадир таклиф этишидан кўра, мен Гвардиоланинг агентига айланишим ҳақиқатга яқин иш
16:27 / 15.02.2016
2026

«Ювентус» яримҳимоячиси Поль Погбанинг агенти Мино Райола мижозининг ўз хизматини «Барселона»га таклиф қилгани ва бунинг учун туринликлар раҳбариятидан ўз трансфер нархини туширишларини сўраганини борасида хабарларни инкор этди.

«Sport.es‘да чиққан мақола — бу қоғозни исроф қилиш. Улар Погбани ким биландир адаштиришган. Погба кимгадир ўз хизматини таклиф қилишдан кўра, менинг Гвардиолага агент бўлишим тезроқ содир бўладиган ҳодиса.

Sport.es‘да мақола – бутунлай сафсата. Балки улар Мессини ҳам «Реал»га телефон қилганини ўйлаб топишар?» — деб ёзган Райола ўз твиттерида.


Улашинг
  • Теглар:
Top