Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Учувчининг кўзига лазер нури йўналтирилиши туфайли самолёт Лондон аэропортига қайтди
16:40 / 15.02.2016
7034

Virgin Atlantic авиакомпанияси самолёти учувчининг кўриш имкониятига ердан туриб йўналтирилган лазер нури туфайли таъсир кўрсатилгач, мажбурий равишда Лондондаги Ҳитроу аэропортига қайтиб қўнди. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатган.

Учувчилар бу ҳодисадан кейин Атлантика океани устидан Нью-Йоркка парвозни амалга оширмасликка қарор қилишган. Йўловчиларга тунаш учун меҳмонхона берилган.

"Биз бу лазер нурининг йўналтирилиш манбасини излашда ҳукумат билан ҳамкорлик қиламиз", дейилган авиакомпания хабарида.

Фуқаролик авиацияси бошқармаси маълумотига кўра, Буюк Британияда 2015 йилнинг биринчи ярмида 414 марта ердан туриб, самолётга лазер нурини йўналтириш ҳодисаси қайд этилган. 2014 йилда эса бундай ҳодисалар миқдори 1440та бўлган.


Улашинг
  • Теглар:
Top