Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитойлик нафақахўр осмонўпар бинода 218 метрли севги изҳорини акс эттирди
17:26 / 15.02.2016
3933

Ўз мухаббатини изҳор этиш, романтик учрашув уюштириш учун ҳеч қачон кеч эмас. Хитойдаги Чжэцзян провинциясида хитойлик нафақахўр ўз рафиқасини табриклаш мақсадида кўп қаватли меҳмонхонани ижарага олди, бундан кўзланган мақсад, меҳмонхона хоналаридаги чироқлар ёрдамида ўз мухаббатини изҳор этишдан иборат эди, дея хабар бермоқда Хитой халқаро радиоси (CRI).

84 ёшли Цяо Дэвэей томонидан ўйлаб топилган кўриниш асосида осмонўпар бинода инглиз тилида 218 метрли I love you (“Мен сени севаман”) ёзуви пайдо бўлди.

Катта ёшдаги эркак 83 ёшли рафиқаси Лю Шисюга гулдаста ҳам хадя этди. Аёл ўша пайтда оқ рангдаги тўй либосида эди, эркак эса қора костюм кийиб олганди. Шу тарзда Цяо ўз рафиқасини тўйларининг 67-йиллиги билан табриклаш истагида бўлган.

Меҳмонхона ходимлари жуфтлик учун хонани атиргул япорқчалари ва оққушлар билан безатишган.


Улашинг
  • Теглар:
Top