Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
“Қиялаб” бораётган Юнон қишлоғи
13:01 / 17.02.2016
10226

Марказий Грециядаги Ропото қишлоғи 2012 йилда ўз ҳолига ташлаб қўйилган. 300 дан ортиқ оилалар ўз уйларини ташлаб, кўчиб кетишга мажбур бўлдилар, чунки қишлоқдаги бинолар секин-аста чўкиб, тепаликдан пастга қараб қиялай бошлаган.

Ташландиқ қишлоқда ҳозир фақатгина умумий бинолар — мактаб, меҳмонхона ва черковлар қолган.
Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, ҳукумат мазкур ҳолат юзасидан одамларга ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаган, бу ҳам етмагандек, баъзилар ҳамон мол-мулк солиғини тўлашяпти. 

Ижтимоий тармоқларда саёҳатчилар томонидан олинган тобора “қийшайиб” бораётган қишлоқ акс этган суратлар тез-тез пайдо бўлиб туради.


Улашинг
  • Теглар:
Top