Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Bloomberg : Нефть ишлаб чиқарувчиларнинг “сирли фитна”си фош бўлди
15:41 / 17.02.2016
15489

Нефть дипломатлари нефть қазиб олиш даражасини пасайтириш ва шу орқали нефть нархини ҳам барқарорлаштириш тўғрисида келишиб олишга бир йилдан ортиқ вақт давомида ҳаракат қилишган.

Муаммо шунда эдики, махфий агентлар нефть картеллари – нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар ташкилотлари доирасидан чиқиб, бошқа нефть қазиб олувчилар билан келишишларига тўғри келади.

"Нефть қазиб олиш бўйича етакчи ҳисобланган тўрт давлат – Россия, Саудия Арабистони, Қатар ва Венесуэла 8 ойлик нефть қийматининг тушиши даврида ниҳоят қазиб олишни 2016 йил январь ойи ҳолатида музлатишга келишиб олишди. Бу эса узоқ муддатли “махфий музокаралар”нинг муносиб якунидир", деб хабар беради Bloomberg агентлиги.

Энди нефть дипломатлари олдида янада қийин масала кўндаланг турибди – бошқа давлатларни жаҳон бозоридаги улуш учун олиб бориладиган "уруш"дан воз кечишга ҳамда ишлаб чиқаришни мўътадиллаштириш келишувига рози бўлишга кўндириш. Ҳали Эрон бу якдил келишувда қаттиқ тўсқинлик қилиши мумкин.

Бироқ нефть захираларига эга мамлакатларнинг нефть ишлаб чиқаришни мўътадиллаштириш борасидаги ягона тўхтамга келишга уриниши уларни “буюк келишув”га яқинлаштиради. Бу 1999 йилги “махфий келишув”га ўхшаб кетади. Ўшанда давлатлар нефть қазиб олиш ҳажмини шу қадар пасайтиришганки, оқибатда нефть нархи рекорд даражада – бир баррель учун 140 долларгача кўтарилиб кетган.


Улашинг
  • Теглар:
Top