Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистонликлар Россия университетларида бепул ўқиш имконига эга бўлди
14:45 / 17.02.2016
20370

Россиянинг Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги масалалари бўйича Федерал агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Россия олий ўқув юртларида бепул таълим олиш учун танловга рўйхатдан ўтиш бошлангани тўғрисида эълон қилди.

Танловнинг саралаш босқичида Ўзбекистон фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистонда яшовчи россияликлар иштирок этишлари мумкин.

Рўйхатдан ўтиш учун 2016 йилнинг 17 февралидан 21 февралига қадар номзодлар ўз анкеталарини rcnk@inbox.ru почта манзилига юборишлари керак.

Танловнинг кейинги босиқичи ҳақидаги маълумотлар Ваколатхона сайтига жойлаштирилади.

Саралашдан муваффақиятли ўтганлар Россиядаги олий ўқув юртларида бепул таълим оладилар. Талабаларнинг ўқиши Россия Федерациясининг федерал бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади, деб ёзади uz24.uz интернет нашри.


Улашинг
  • Теглар:
Top