Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Роналду: Мен «Реал»да бахтлиман, ахир дунёнинг энг зўр жамоасида ўйнаяпман
09:41 / 17.02.2016
2104

Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг жорий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Мен «Реал»да ўзимни бахтиёр сезмоқдаман. Бундан бошқача бўлиши мумкинми? Мени бу ерда мухлислар қўллаб-қувватлашади. Мен ҳамиша асосий таркибда майдонга тушмоқдаман. Мен дунёнинг энг кучли жамоаси учун гол уришда давом этмоқдаман.

Яна қаерни излаб кетишим мумкин. «Реал» ҳамиша барча турнирларда ғолибликка асосий даъвогарлар қаторида бўлади. Жамоамиз ЕЧЛда кетма-кет ғалабаларга эришмоқда. Жорий мавсумда биз бу кубокни ва Испания чемпионатини ютмоқчимиз», дея интервью берган португалиялик футболчи УЕФА сайтига.


Улашинг
  • Теглар:
Top