Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қирғизистон Президентининг Instagram`даги ўқувчилари икки кунда 1 ярим минг нафарга етди
18:09 / 18.02.2016
1779

Қирғизистон фуқароларининг илтимосига кўра, Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаевнинг Instagram`да расмий саҳифаси очилди ва икки кунда ўқувчиси 1 ярим минг нафарга етди.

Президент аппаратининг ахборот сиёсати бўлими раҳбари Алмаз Усеновнинг маълум қилишича, мамлакат раҳбарининг Twitter ва Facebook`даги шахсий саҳифасини ҳам фаол ўқишмоқда. Ўз навбатида бундай кучли қизиқиш бўлишини кутишмаганини ҳам таъкидлаб ўтди.

Усеновнинг айтишича, расмий саҳифаларни матбуот хизмати юритмоқда, бироқ Президентнинг ўзи ҳам доимий равишда чоп қилинаётган маълумотларни кузатиб турибди.


Улашинг
  • Теглар:
Top