Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
«Тошкент» сейсмология маркази Наманганда зилзила сезилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади
19:14 / 18.02.2016
4176

18 февраль куни куни маҳаллий вақт билан соат 11:05да Ўзбекистоннинг шарқида зилзила қайд этилди.

«Тошкент» сейсмология маркази ходими Зинаида Курбакова зилзила маркази Тошкент шаҳридан 262 км, Фарғона водийсидан 150 км масофада, Қирғизистон ҳудудида рўй берганини маълум қилган. Унинг айтишича, зилзила кучи унинг эпицентрида 4 баллга, Наманганда эса 2 баллга тенг бўлган.

Евроосиё сейсмология маркази томонидан берилган дастлабки маълумотда Наманган вилояти ҳудудида 4,5 балли зилзила рўй бергани айтилганди.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида зилзилани сезишмаган.

Эслатиб ўтамиз, 16 февраль куни Қирғизистонда юз берган 4,5 балли зилзила Наманган шаҳрида 2 балли кучланиш билан аксланганди.

Наманганда 4,5 балли зилзила қайд этилди


Улашинг
  • Теглар:
Top