Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Toyota 1 млн.дан ортиқ автомобилида хавфсизлик камари билан боғлиқ муаммо борлигини маълум қилди
10:19 / 18.02.2016
1518

Toyota компанияси АҚШга юборилган 1,1 млн автомобилнинг хавфсизлик камарида муаммо борлиги сабаб қайтариб олиши ҳақида эълон қилди.

Бу муаммо 2006-2012 йиллардан ишлаб чиқарилган ихчам RAV4 кроссоверлари, шунингдек, 2012-2014 йиллардаги электр двигателли RAV4 моделларга хос.

Маълум бўлишича, бундай автомобилларнинг хавсизлик камарлари йўл транспорт ҳодисаси чоғида рисоладагидек ишламаслиги ва йўловчиларга жиддий жароҳат етиши мумкин.

Мазкур камчилик текинга бартараф этилади.

Шу ойнинг бошида ҳам Toyota АҚШдаги 320 мингта автомобилни хавфсизлик ёстиқчаси билан боғлиқ камчилик сабабли қайтариб олганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top