Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Google Translate онлайн таржима хизматида қирғиз тили ҳам пайдо бўлди
11:36 / 19.02.2016
1784

Google‘нинг онлайн-таржимон хизмати Google Translate‘да яна 13та янги тил пайдо бўлди. Эндиликда дастурдаги тилларнинг умумий сони 103тага етди.

Google Translate‘нинг охирги талқинига амхар, корсиканча, фризча, қирғизча, гавайча, курдча, люксембургча, самоача, гаэлча, шона, пушту, кхоса ва синдҳи тиллари ҳам қўшилган.

Мазкур тилларнинг қўшилиши натижасида Google Translate‘нинг дунё бўйлаб қамрови 99 фоизга етган. Эндиликда ер аҳолисининг 99 фоизи ушбу хизматдан ўз она тилида фойдаланиши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Google Translate онлайн таржима хизматида ўзбек тили 2014 йилнинг декабрида пайдо бўлганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top