Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия Туркиянинг Сурияга қўшинлар олиб кириш режаси сабабли БМТ хавфсизлик кенгашини чақиртирмоқчи
22:00 / 19.02.2016
3168

Россия Сурия-Туркия чегарасида вазиятнинг кескинлашиши ва Туркиянинг Сурия шимолига қўшин олиб кириш режаси сабабли 19 февралда БМТ хавфсизлик кенгашининг йиғилишини чақиртирмоқчи. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

"Россия бугун БМТ хавфсизлик кенгаши йиғилишини бу масалани муҳокама қилиш ва Суриянинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига раҳна солувчи ва БМТ хавфсизлик кенгашининг 2254 резолюцияси ҳамда Сурияда тинчлик жараёнини бошлаш саъй-ҳаракатларига зид келувчи исталган ҳаракатларни тўхтатиш талабини ўз ичига олган резолюция лойиҳасини киритмоқчи", деб айтди Захарова.


Улашинг
  • Теглар:
Top