Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хакерлар Қозоғистон алоқа операторининг Instagram‘даги саҳифасига ҳужум қилишди
11:55 / 19.02.2016
1574

Номаълум хакерлар Қозоғистон алоқа оператори Tele2‘нинг Instagram ижтимоий тармоғидаги аккаунтини бузиб киришди. Бу ҳақда компания расмий баёнот берган.

Аккаунт кеча кечга яқин бузиб кирилган. Аккаунт орқали юзига ниқоб тақиб олган бола ўз видеомурожаатини жойлаштирган. Ҳозирда компания ижтимоий тармоқ маъмурияти билан мазкур масала юзасидан музокара олиб бормоқда.

Tele2 берган маъулмотга кўра, мазкур иш компания рақобатчиларининг буюртмасига асосан қилинган бўлиши мумкин.

Ҳозирги вақтда Tele2‘нинг Instagram‘даги саҳифасида 12,6 минг нафар обуначи бор.


Улашинг
  • Теглар:
Top