Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Кэмерон Буюк Британиянинг Европа Иттифоқида аъзолиги бўйича референдум июнда бўлиб ўтишини айтди
08:37 / 20.02.2016
1176

Буюк Британиянинг Европа Иттифоқида аъзолик қилиши бўйича ўтказиладиган референдум санаси 20 февралда бўлиб ўтиши керак бўлган Вазирлар маҳкамасининг йиғилишидан кейин эълон қилинади, деб айтди Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

"Эртага мен Вазирлар маҳкамаси билан учрашаман, душанба куни парламентда чиқаман. Мен референдум санасини яқин орада эълон қиламан, бироқ одамларда барча далилларни эшитишлари учун етарлича вақт бўлишига ишонтира оламан", деб айтди Кэмерон.

Кэмероннинг айтишича, Буюк Британиянинг Европа Иттифоқида қолиши-қолмаслиги бўйича ўтказиладиган кампанияларда тайёргарлик учун 4 ой вақт бўлади, шунинг учун референдум июнда бўлиб ўтиши эҳтимоли катта.


Улашинг
  • Теглар:
Top