Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Литва президенти Европа Иттифоқи ва Буюк Британия битим тузганини маълум қилди
08:30 / 20.02.2016
1632

Европа Иттифоқи ва Буюк Британия етакчилари келишувга эришдилар, деб айтди ўзининг твиттерида Литва президенти Даля Грибаускайте.

"Европа Иттифоқида Буюк Британия бўйича келишувга эришилди, мушкуллик якунланди", деб маълум қилди Грибаускайте.

Грибаускайте бу ҳақда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар келишувнинг якуний вариантини муҳокама қилган кечки овқатдан кейин ярим соат ўтиб маълум қилди.

Аввалроқ Германия канцлери Ангела Меркель Европа Иттифоқи етакчиларининг Буюк Британияни иттифоқда сақлаб қолиш истагида эканликларини маълум қилганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top