Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Трамп ва Клинтоннинг "бирлаштирилган юзи" интернетдагиларни жунбишга келтирди
19:30 / 20.02.2016
13053

Америкалик миллиардер Доналд Трамп ва АҚШнинг собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг "бирлаштирилган юзи" интернетни жунбишга келтирди. Imgur сайтида сурат 1.2 млн марта кўрилди, Reddit сайтида эса фойдаланувчилар суратга 560дан ортиқ шарҳ қолдиришди.

Mashable нашрининг таъкидлашича, Трамп ва Клинтоннинг бирлаштирилган суратида улар "бир ягона одам"га айланишган. Нашрдагилар фикрига кўра, бу сурат орқали республикачилар ва демократлар ўртасидаги фарқларни бутунлай йўқотиб юборилган, бундан ташқари суратни "бетакрор фотошоп" деб аташмоқда.

"Америка, бу биз қидираётган лидер", дейилади Mashable нашри хабарида. Бу Трамп ва Клинтонга аталган биринчи фотошоп эмаслигини эслатиб ўтилган.

Жонни Депп фильмни суратга олиш вақтида юзидан Трампнинг ниқобини нафрат билан сидириб ташлади


Улашинг
  • Теглар:
Top