Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Республикачи Жеб Буш АҚШ президентлиги учун пойгадан чиқди
09:22 / 21.02.2016
6365

Флориданинг собиқ губернатори Жеб Буш Жанубий Каролинадаги праймериздан сўнг ўз президентлик кампаниясини тўхтатишини маълум қилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар беради.

Бошланғич сайловларда Буш 8.1 фоиз овоз олганди. Аввал бошдан у республикачилар партиясидан президентликка энг муносиб номзодлардан бири бўлиб ҳисобланган эди. Лекин штатлардаги бошланғич сайловларда ўз партиявийлари ичида етакчига айлана олмади.

Жеб Буш Флориданинг 43-губернатори бўлган. У бу лавозимда 1999 йилдан 2007 йилгача ишлаган. Кичик Буш АҚШнинг 41-президенти Катта Жорж Бушнинг иккинчи ўғли, 43-президент Жорж Бушнинг укаси.

Буш охирги икки ҳафта ичида президентлик пойгасида ўз кампаниясини тўхтатган 4-номзод ҳисобланади.

Виржиниянинг собиқ губернатори Жим Гилмор 13 февраль куни пойгадан чиққани ҳақида маълум қилди. Нью-Ҳэмпширдаги праймеризда у 133 овоз, Айовада эса 12 овоз олди.

Ундан олдинроқ, 11 февраль куни Нью-Жерсидан бўлган губернатор Крис Кристи ва Hewlett-Packard компаниясининг собиқ раҳбари Карли Фиорина ҳам курашни давом эттирмасликлари ҳақида маълум қилишганди.

АҚШ президентлиги учун сайловлар шу йилнинг 8 ноябрида бўлиб ўтади. Республикачи ва Демократлар партиясининг номзодлари барча штатларда ўтказилган бошланғич сайловларда аниқланади.


Улашинг
  • Теглар:
Top