Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Honda Motor компанияси бош директори истеъфога чиқмоқда
17:33 / 23.02.2016
1082

Такахиро Хатиго Honda Motor компанияси раислигидан кетмоқда. 

Раҳбар билан биргаликда яна тўққиз топ-менежерлар, жумладан, молия директори Фумихико Айка ва компания ижрочи вице-президенти Тецуо Ивамура ҳам истеъфога чиқаётганлари ҳақида маълум қилдилар.

Ходимларнинг бундай қарорга келишларига Takata хавфсизлик ёстиқчалари билан боғлиқ машмашалар асос бўлган. Авария ҳолатида хавфсизлик ёстиқчалари – ўз вазифаларини аксинча бажариб - ҳаддан ортиқ куч билан очилиб, 11 одамнинг ҳалок бўлиши ва 100 ортиқ одамнинг жароҳат олишига сабаб бўлган эди.

Takata хавфсизлик ёстиқчалари сабаб бутун дунё бўйича жами 25 миллионга яқин машина компанияга қайтарилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top