Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Сўровнома: Дунёдаги ҳар 10 мухлисдан 7 нафари ФИФАга ишончини йўқотган
21:10 / 23.02.2016
1571

Football Addicts компанияси бутун дунё бўйлаб ўтказган сўровларида аниқланишича, мухлисларнинг катта қисмининг ФИФАга ишончи йўқолган.

The Guardian нашрида ёзилишича, сўровномада қатнашганларнинг ўртача 70 фоизи 26 февраль куни янги раҳбарга эга бўлиши кутилаётган ташкилотга ишонмаслигини билдирган. Хусусан, Буюк Британияда бу кўрсаткич 78 фоизни ташкил қилган.

Шунингдек, Чили, Аргентина, Ирландия, Жанубий Корея ва Испаниядаги мухлисларнинг асосий қисми ФИФАга ишонмаслигини билдирган.

Ўз навбатида Россия, Қатар, Таиланд, Япония ва Жанубий Африкада мухлисларнинг аксар қисми ФИФАга яхши муносабатда экани аниқланган.


Улашинг
  • Теглар:
Top