Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Украина ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Минск келишуви бўйича талабларини бажармоқчи эмас
20:32 / 23.02.2016
5272

Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин Киев Россиянинг Минск келишуви бўйича талабларини бажармоқчи эмас, деб хабар бермоқда "Украинская правда" нашри.

Бу ҳақда Климкин Киевда Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер ва Франция ташқи ишлар ва халқаро ривожланиш вазири Жан-Марк Эро билан учрашувида айтиб ўтди.

Климкин Украина Донбассда сайловлар ўтказиш бўйича ўз ваъдаларига содиқ қолиши, бироқ уларнинг ҳаққонийлигига ишонч ҳосил қилмагунча уларнинг ўтказилишига рози бўлмаслигини айтди.

"Донбасс аҳолиси озод ва ҳаққоний сайловлар вақтидагина ўз фикрларини айтиб ва ўз тақдирларини Россиянинг қўллаб-қувватлаши ва сохта сайловлар натижаларига кўра у ерда ҳокимият тепасида турадиганларга эмас, Донбасс аҳолисига ишонгандагина биз Минск келишувини бажаришимиз мумкин", деб айтди Климкин.

Аввалроқ Украина бош вазири Арсений Яценюк Европа Иттифоқи ва Украина биргаликда Россияни Минск келишувларини бажаришга мажбурлай олиши мумкинлигини айтганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top