Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Афғонистонлик болага Мессининг имзоси туширилган футболка берилди
17:31 / 25.02.2016
6512

Лионель Мессининг Аргентина терма жамоасидаги либосини целлофан пакетдан ясаб олган ҳолда интернет оламига машҳур бўлиб кетган афғонистонлик Муртазо Аҳмадийга Месси имзоси туширилган 10 рақамли футболка топширилди.

Unicef‘нинг Афғонистондаги ваколатхонаси берган маълумотга кўра Мессининг вакиллари ҳам Аргентина терма жамоасининг бу либосга қўйилган имзосини тасдиқлаган.

«Мен Мессини яхши кўраман, бу футболкамдаги ёзувда эса Месси ҳам мени яхши кўришини ёзган», дея таассуротлари билан ўртоқлашган 5 ёшли Муртазо.

Месси целлофан халтадан ўзининг футболкасини ясаб олган ироқлик болакайга ёрдам беришни истамоқда

Месси ўзининг футболкасини полиэтилен пакетдан ясаб олган афғонистонлик мухлис бола билан учрашишга тайёр

Мессининг полиэтилен пакетдан ясалган футболкасини кийиб олган бола Афғонистондан топилди



Улашинг
  • Теглар:
Top