Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Барак Обама ва Дуэйн Жонсоннинг "бирлаштирилган юзи" интернетда муҳокама мавзусига айланди
15:19 / 26.02.2016
5487

АҚШ президенти Барак Обама ва Ҳолливуд актёри Дуэйн Жонсоннинг "бирлаштирилган юзи" интернетда жуда ҳам машҳур бўлиб кетди. Бу сурат Imgur сайтида қўйилган бўлиб, ҳозиргача 920 минг мартадан ортиқ кўрилган.

The Huffington Post нашрининг ёзишича, бу суратга нисбатан "сиз ҳеч қачон ундан кўз уза олмайсиз" дея фикр билдирииш мумкин. Яна таъкидланадики "бирлаштирилган юз"ли суратлар ичида, буниси энг яхши намуналардан бири.

Нашр берган маълумотларга кўра, фотошопнинг муаллифи Imgur сайтида eye2 ники билан танилган Айзек Лютер ҳисобланади.

2009 йили Saturday Night Live шоусидаги скетчда Обама ролини ўйнаган Жонсонни ўзи ҳам "бирлаштирилган юз"га баҳо берди. У суратни ўз инстаграм саҳифасига жойлаштириб, суратни жуда кулгули деб атади.

"Мен қаерда бошланиб, Барак Обама қаерда тугашини билмаяпман. Лекин ишонч билан айтаманки, бу менинг тишларим", - дейди актёр.

АҚШ президенти бу ҳақда ҳали фикр билдирмаган, лекин илгари Обама ўзининг Жонсон билан ўхшашлиги борлигини таъкидлаб ўтган.

Трамп ва Клинтоннинг "бирлаштирилган юзи" интернетдагиларни жунбишга келтирди


Улашинг
  • Теглар:
Top