Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ФИФА президентлиги учун сайлов кунида номзодларнинг бири курашдан чиқди
19:28 / 26.02.2016
2958

ФИФА президентлиги учун номзод бўлган Токио Сексвале ўз номзодини қайтариб олди. У ҳозирги замонавий футбол унсурларини танқид қилди ва ундаги жуда кўп тизимларни ўзгартириш кераклигини таъкидлаб ўтди.

"Менда сизга совға бор – менинг сайловолди дастурим бугун ниҳоясига етди. Мен курашдан чиқдим ва раҳбарликни қолган тўртта номзодга қолдирдим", – дейди Сексвале.

Сексвале шунингдек, футболда авж олган порахўрликлар, чиқарилган нотўғри қарорлар ҳақида ҳам гапириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 26 февраль куни Цюрихда ФИФАнинг янги президентлиги учун сайловлар бўлиб ўтади. Эндиликда унга ОФК президенти шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа, УЕФА Бош котиби Жанни Инфантино, Иордания шаҳзодаси Али бин Ал-Хусайн ва ФИФА собиқ Бош котиби Жером Шампань номзод сифатида иштирок этишади.


Улашинг
  • Теглар:
Top