Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейига янги директор тайинланди
22:25 / 29.02.2016
4048

Игорь Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейига янги директор тайинланди. Бу лавозимга Ўзбекистон Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг собиқ директори Максет Қарлибаев тайинланди, деб хабар бермоқда "Uzbekistan Today" нашри.

Охирги 30 йилдан кўпроқ вақт давомида музейга Мариника Бабаназарова раҳбарлик қилган. Бабаназарова Игорь Савицкийнинг 100 йиллик юбилей таваллуд аёми нишонланиши арафасида, ўтган йил ёзда бу лавозимдан четлатилган эди.

Музейда янги раҳбарнинг тайинланиши ҳақида ҳеч қандай изоҳ берилмади.

Максет Қарлибаев – тарих фанлари номзоди, Тошкент давлат университетининг рус филологияси факультетини тамомлаган. Қорақалпоғистон тарихини ўрганган, бу мавзудаги бир қатор илмий ишлар муаллифи ҳисобланади.


Улашинг
  • Теглар:
Top