Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Дональд Трамп NASCAR раҳбарининг қўллаб-қувватлашига эришди
11:28 / 01.03.2016
1333

АҚШ президентлиги учун республикачи номзод Дональд Трамп NASCAR (Америкадаги автомобиль пойгалари ташкил этиш билан шуғуланувчи уюшма) раҳбарининг қўллаб-қувватлашига эришди.

Миллиардернинг ўзи уюшма раҳбари Брайан Франс томонидан кўмак ҳақида Жоржиядаги сайловчилар билан учрашуви вақтида айтиб ўтган. Бунга Трампнинг бундан аввал бир қанча пойгачига ёрдам бергани сабаблиги айтилган.

Франснинг ўзи Трампни 20 йилдан буён яхши билиши ҳақида айтиб ўтган.

Бундан олдинроқ, Мексиканинг собиқ президенти Трампни Гитлерга қиёслаганди.

Қайд этиш керакки, айни вақтда республикачилардан Дональд Трамп, демократлардан Ҳиллари Клинтон сайловларда ўз рақибларини катта фарқ билан ортда қолдирмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top