Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
"Оскар" мукофотлари тақдимотининг телерейтинглари охирги 8 йил ичида энг паст даражада бўлди
08:31 / 01.03.2016
1857

"Оскар" мукофоти тақдимоти трансляциясининг телевизион аудиторияси охирги 8 йил ичида энг паст даражада бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

АҚШ миллий статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2016 йилда тақдимотни жонли эфир орқали 34,3 млн америкалик томоша қилди.

2015 йилда уни 36,6 млн киши, 2014 йилда эса 43,7 млн киши экран олдида томоша қилганди.

Тақдимотнинг энг паст рейтинги 2008 йилда қайд қилинган, ўшанда бу тақдимотни экран олдида 32 млн америкалик томоша қилган.

Бироқ, "Оскар"ни эфирга узатган ABC телекомпаниясининг таъкидлашича, айнан "Оскар" мукофотлари тақдимоти йил бўйича энг катта рейтингга эга бўлган мукофотлар тақдимоти бўлди.

Аввалроқ "Оскар" тақдимоти АҚШ фуқароларини камроқ даражада қизиқтираётгани маълум қилинганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top