Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Назарбоев: ИШИДга қарши курашда дунё ҳамжамиятининг парокандалиги террорчиларга қўл келади
17:27 / 02.03.2016
2188

Дунё ҳамжамиятини экстремистик ташкилот ҳисобланмиш ИШИДга қарши курашишда парокандаликка юз буриши, фақатгина террорчилар учун қўл келади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатга ташриф буюрган дипломатик миссия раҳбари билан учрашув вақтида айтиб ўтди.

"Бугунги кунда бутун дунё тақдири бевосита Яқин Шарққа боғланиб қолди", - деди Қозоғистон раҳбари. Унинг таъкидлашича, Суриядаги можаро “вақтида ҳал этилмаса салбий оқибатларга олиб келиши” мумкин.

“Қочқинларнинг бундай оқими Иккинчи жаҳон уруши вақтидан бери бундай кўламга етмаган эди”, дейди Қозоғистон раҳбари.

Бўлаётган вазиятга мувофиқ равишда Қозоғистон “Россия ва АҚШ ўртасида Сурияда ўт очишни тўхтатиш борасида эришилган келишувни қўллаб-қувватлайди”. "Биз томонларни эришилган келишувларни тўла амалга оширишга чақириб қоламиз. Бу узоқ кутилган сиёсий барқарорликка олиб келади, деб ишонамиз”, - дейди у.


Улашинг
  • Теглар:
Top